«феруза эшматова» тегли мақолалар


«Мен у билан кўришганимда ҳаммаси яхши эди». Омбудсман — Гулнора Каримованинг аҳволи ҳақида
8 октябр 2021, 20:28

«Мен у билан кўришганимда ҳаммаси яхши эди». Омбудсман — Гулнора Каримованинг аҳволи ҳақида

Гулнора Каримованинг адвокати сентябрь ойи ўрталарида мижози билан учрашувда унинг қўлида кўкаришларни кўрганини хабар қилган эди. Омбудсман Феруза Эшматова колонияда кўришганида биринчи президентнинг қизи билан ҳаммаси яхши бўлганини ва қайтадан мониторинг ўтказилишини айтди. У шунингдек, қамоқхоналарда қисқа муддатли учрашувлар қайта тикланганини ҳам маълум қилди.

Омбдусман мажбурий эмлаш ортидан инсон ҳуқуқларига путур етиш ёки етмаслигига оид саволларга жавоб берди
29 июл 2021, 11:28

Омбдусман мажбурий эмлаш ортидан инсон ҳуқуқларига путур етиш ёки етмаслигига оид саволларга жавоб берди

17 июлда Ўзбекистон Бош давлат санитария врачи қарори билан 14 тоифадаги фуқаролар коронавирусга қарши мажбурий эмланиши шарт этиб белгиланди. Орадан 11 кун ўтиб, қуйи палата депутатлари мажбурий эмлашни қонунийлаштиришга оид қонун лойиҳасини маъқуллаб, Сенатга юборди. «Газета.uz» сўровига биноан омбудсман Феруза Эшматова мажбурий эмлаш ва уни қонунийлаштириш жараёни, бу борада халқаро норма ва тажриба, фақат бир вакцина мавжудлиги туфайли аҳолининг танлов ҳуқуқи бузилиши каби саволларга жавоб берди.

«Мурожаатларнинг 30 фоизи ижобий ҳал бўлган». Омбудсманнинг 6 ойлик фаолияти сарҳисоб қилинди
28 июл 2021, 14:45

«Мурожаатларнинг 30 фоизи ижобий ҳал бўлган». Омбудсманнинг 6 ойлик фаолияти сарҳисоб қилинди

Жорий йилнинг биринчи ярмида Омбудсманга 9 632 та мурожаат келиб тушган, бу ўтган йилга нисбатан 32 фоизга кўп. Ҳозирга қадар уларнинг 30 фоизи ижобий ҳал қилинган. Натижада 13 та жиноий, 4 та маъмурий ва 8 та интизомий иш қўзғатилган. 16 нафар мансабдор жавобгарликка тортилган, қолаверса, 10 дан ортиқ фуқаро ишга тикланган.

Феруза Эшматова Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил этиб сайланди
5 феврал 2021, 12:11

Феруза Эшматова Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил этиб сайланди

Сенаторлар Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил лавозимига Феруза Эшматова номзодини тасдиқлашди. У мазкур лавозимда Улуғбек Муҳаммадиев ўрнини эгаллади. Бундан ташқари, Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раислигига эса Малика Кадирханова сайланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг